«ииб ходими» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими пичоқланди
10 апрель 2024, 03:09

Тошкент вилоятида хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими пичоқланди

Тошкент туманида оилавий жанжал бўйича чақирув олган ИИБ ходими пичоқланди. У ошхона пичоғи ушлаган шахсдан қуролсизланишни сўраган, аммо 56 ёшли фуқаро унга фаол қаршилик кўрсатиб, чап бел қисмини жароҳатлаган. Ходим ИИВ марказий госпиталига ётқизилди, фуқаро эса беш йилгача қамалиши мумкин.

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди
18 январ 2024, 16:30

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди

Косон туманида 4 нафар маст эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олди ва уни Telegram`да тарқатди. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

«Бизга шундай ИИБ ходимлари керак». Абитуриентни елкасида кўтарган ходим тақдирланди
6 август 2023, 16:48

«Бизга шундай ИИБ ходимлари керак». Абитуриентни елкасида кўтарган ходим тақдирланди

Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.

Тошкент вилоятида фуқаро қийноқ оқибатида вафот этди, 2 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди
5 июн 2023, 17:47

Тошкент вилоятида фуқаро қийноқ оқибатида вафот этди, 2 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди

Бўка туманида фуқаро ИИБ ходимларининг ноқонуний сўроқ қилиши ва жароҳат етказиши оқибатида вафот этди. Воқеага сабабчи 2 ходим ҳибсга олинди, туман ИИБ раҳбарияти эса ишдан бўшатилди. Ишга алоқадор тезкор ходимлар ҳолатни рад этмоқда, прокуратура қўшимча экспертиза тайинлади.

Сурхондарёда фуқаро ИИБ ходимига болта билан ҳужум қилди
31 май 2023, 14:50

Сурхондарёда фуқаро ИИБ ходимига болта билан ҳужум қилди

Сариосиё туманида маҳалла раисининг хонадонида жанжал кўтарган фуқаро уйига келган профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди. ИИБ ходими шифохонага етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.

Сурхондарёда фуқарога куч ишлатган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди
20 май 2023, 14:06

Сурхондарёда фуқарога куч ишлатган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган.

Сурхондарёда ИИБ ходими қўл-оёғи боғланган эркакка куч ишлатди
12 май 2023, 09:57

Сурхондарёда ИИБ ходими қўл-оёғи боғланган эркакка куч ишлатди

Музработ туманида ИИБ ходими мастлиги айтилган ва қўл-оёғи боғланган эркакни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ эркак бегона аёлнинг тинчини бузгани, чақирувга асосан борган ходимга қаршилик қилганини билдирди. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
11 декабр 2022, 12:52

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринган ИИБ ходими жазосиз қолди
7 декабр 2022, 12:13

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринган ИИБ ходими жазосиз қолди

Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринганди, суд ҳам бунинг учун аёлга чора кўрганди. ИИВ ўз ходимига нисбатан ҳужжатларни прокуратурага юборганди. «Газета.uz»га Бош прокуратура маълум қилишича, ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.

Бухорода Cobalt ҳайдовчиси ИИБ ходими машинасини уриб қочди
29 ноябр 2022, 10:15

Бухорода Cobalt ҳайдовчиси ИИБ ходими машинасини уриб қочди

Қоракўл туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлини тўсган ИИБ ходими машинасини уриб қочди. У автомашинани Олот туманида ташлаб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Хоразмда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди
28 ноябр 2022, 10:17

Хоразмда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди

Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди
2 октябр 2022, 16:59

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди

Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг